«Манчестер Сити» ишончли ҳисобда ғалаба қозонди
Кеча, 2 ноябрь куни Англия Премьер-лигасининг 10-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Манчестер Сити» клуби ўз майдонида «Борнмут»ни қабул қилди.
Учрашувда ҳисоб 17-дақиқада мезбонлар томонидан очилди. Черкининг узатмасидан сўнг Эрлинг Ҳоланд гол киритди. Орадан 8 дақиқа ўтиб, меҳмонлар футболчиси Тайлер Адамс ҳисобни тенглаштирди.
33-дақиқада яна бир бор Черки ва Ҳоланд комбинациясидан сўнг, норвегиялик футболчи гол киритди. Биринчи бўлим 2:1 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида Нико ОʼРейлли ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. Якунда ҳам таблода ушбу ҳисоб порлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов эса маълум сабабларга кўра, учрашув қайдномасига киритилмади.
Маълумот учун, «Манчестер Сити» клуби кейинги ўйинини 6 ноябрь куни ўтказади. Ўша куни жамоа УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида «Боруссия Дортмунд» клубини қабул қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг