Мамлакат биринчилигида энг кучли боксчиларимиз аниқланди

11:16 15 Декабрь 2022 Спорт
621 0

Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати якунига етди. Куннинг иккинчи ярмида эркаклар ўртасидаги 13 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи аниқлаб олинди.

Натижаларга тўхталадиган бўлсак, -51 кг вазн тоифаси финалида ака-ука Ҳасанбой ва Фарёзбек Дўсматовлар тўқнаш келиши керак эди. Бироқ ҳакамлар ярим финал жангини қайта кўриб чиқишгач, Фарёзбек дисквалификация қилинди ва олтин медаль акаси Ҳасанбой Дўсматовга насиб этди. 

Шунингдек, халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келаётган Нодиржон Мирзааҳмедов, Миразизбек Мирзаҳалилов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Лазизбек Мулложонов каби боксчилар ўз вазн тоифаларида яна бир бор олтин медалга сазовор бўлишди. 

Токио-2020 Олимпиадаси иштирокчиси Дилшод Рўзметов эса финалда Одилжон Аслоновга имкониятни бой бериб қўйди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?