«Малик Қаюмов хотирасига 65 йил» фотокўргазмаси ўтказилади

19:31 25 Сентябр 2023 Маданият
451 0

«Ипак йўли дурдонаси» XV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўзбек миллий киноси тарихига оид «Ўзбек киносига 115 йил» номи остида бир қатор тадбирлар бўлиб ўтади.

Жумладан, «Киночилар уйи»да ўзбек киноси дарғаларидан бири кинорежиссёр ва оператор Малик Қаюмов хотирасига бағишланган фотокўргазма ташкил этилади.

Маълумот учун, Малик Қаюмовнинг «Қудратли оқим», «Тошкент тўқимачилик комбинати», «Ўзбекистон географияси», «Она диёр», «Тўрт дарвозали шаҳар», «Фарҳод чироқлари», «Ҳиндистон тонги», «Тошкент, зилзила» ва «Ўзбек атласи» каби фильмлари ўзбек бадиий ва ҳужжатли киноси ривожида муҳим аҳамият касб этади.

У Ўзбекистон халқ артисти. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби ва Меҳнат қаҳрамони каби юксак унвонларга сазовор бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер