Мали курашдан чиқди, Марокаш ярим финалда

11:13 10 Январь 2026 Спорт
412 0

Кеча, 9 январь куни Марокашда бўлиб ўтаётган Африка миллатлар кубоги мусобақасининг чорак финал ўйинлари старт олди. Кун доирасидан ўрин олган дастлабки баҳсда Сенегал терма жамоаси Мали билан куч синашди.

Учрашув Сенегал терма жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган ягона голга 27-дақиқада Илиман Ндиайе муаллифлик қилди.

Иккинчи ўйинда эса мусобақа мезбони Марокаш терма жамоаси Камерун билан беллашди. Баҳс Ашраф Ҳакими жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувда киритилган гольларга Исмоил Сайбари ва Браҳим Диас муаллифлик қилди.

Бугун мусобақада чорак финал ўйинлари якунланади. Кун доирасида Жазоир — Нигерия ҳамда Миср — Кот-дʼИвуар ўйинлари бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?