Малакали тиббий хизмат кўрсатиш имконияти яратилди

13:02 08 Декабрь 2024 Жамият
464 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Шу пайтгача тиббий стандартларга жавоб бермайдиган бинода фаолият кўрсатган поликлиника давлат дастури доирасида янгидан барпо этилди. Замонавий шароитларга эга бинога кўчган 9-оилавий поликлиникада 25 минг нафар аҳоли учун малакали тиббий хизмат кўрсатиш имконияти яратилди.

— Янги поликлиника қурилишига қарийб 7 миллиард сўм маблағ сарфланиб, энг сўнгги русумдаги асбоб-ускуналар билан жиҳозланди, — дейди Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Примқулов. — Бу иншоот айнан Конституция байрами арафасида иш бошлагани бежиз эмас. Шаҳар аҳли эндиликда Бош қомусимизда белгилаб қўйилганидек, тиббий хизматлардан бепул фойдаланиши учун барча шароитлар муҳайё этилган.

Тантанали тадбирда Қўқон шаҳар ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари, фахрийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашиб, оилавий поликлиникада яратилган шароитларни эътироф этишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?