Мактабларда педагог касбига тизимли тайёрлаш учун педагогик синфлар ташкил этилади
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда ҳар бир вилоятда биттадан умумий ўрта таълим муассасаларида 10–11-синф ўқувчиларини педагог касбига тизимли тайёрлаш учун педагогик синфлар тажриба-синов тариқасида ташкил этилади. Бу ҳақдаги қарор Бош вазир Абдулла Арипов томонидан имзоланган.
Қарорда келтирилишича, бундай синфларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун ҳудудлардаги педагогика олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади.
Шунингдек, илғор хорижий тажрибалар асосида педагогик синфлар учун алоҳида ўқув дастури ишлаб чиқилади.
Педагогик синфларни тамомлаган битирувчиларга шаҳодатнома билан биргаликда мактабгача таълим ташкилотларида тарбиячи ёрдамчиси сифатида ишлаш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги сертификат берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг