"Мактабларда нафақат ошхоналарни ташкил этиш, балки маълум миқдорда бепул овқатланиш шароитларини яратиб бериш ҳақида ўйлашимиз керак!"
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида мактаб ошхоналари ва боғчалардаги ҳолат ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди:
— Барча мактабларда нафақат ошхоналарни ташкил этиш, балки ошхоналарда болаларга, керак бўлса, маълум миқдорда бепул овқатланиш шароитларини яратиб бериш ҳақида ўйлашимиз керак!
Мана шу масалаларни мактабларда биз ҳал қилишимиз, мактаб менежментини шакллантиришимиз, ўқитувчини ўз ишини қилиши учун барча шароитларни яратишни олдимизга асосий вазифалардан бири сифатида белгилашимиз лозим ҳамда халқ вакиллари сифатида бу ислоҳотларда фаол иштирокчи бўлиб, ҳуқуқий асосларини яратишимиз ва уни амалга оширишни назорат қилишимиз керак бўлади.
...Боғчада тарбиячи бўлиб ишлаётган одам соҳани эгаси бўлиши керак. У болажон, у меҳрибон инсон! Бугун биз боғчада тарбиячи бўлиб ишлаётган 20-30 фоиз атрофидаги олий маълумотли тарбиячилар билан етарли даражада масалани ҳал этяпмиз, деб айта оламизми? Афсуски, йўқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг