Мактабларда иситиш тизими узлуксизлиги таъминланади
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 24 январидан бир ой муддатга умумтаълим мактабларида ўқув жараёни онлайн шаклга ўтказилди. Ўқитувчилар мактабларда ўзларининг лавозим мажбуриятлари билан боғлиқ фаолиятни давом эттиришлари белгиланди.
Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда ўқитувчилардан болалар мактабга келмаслиги сабабли мактабларда иситиш тизими ўчириб қўйилиши юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
Шуларни инобатга олган ҳолда, халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев мактабларда иссиқлик таъминотини узлуксизлигини таъминлаш юзасидан ZOOM платформаси орқали ҳудудлардаги масъуллар билан видеоконференцалоқа шаклида тезкор йиғилиш ўтказди.
Вазир ўринбосари ҳудудларга мактабларда иш фаолиятини амалга ошираётган ўқитувчиларга зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўриш бўйича кўрсатма берди.
Жумладан, барча мактаблар куз-қиш мавсумига тайёрлиги, синф хоналарини иситишга барча зарур воситалар мавжудлиги боис мактабларда иситиш тизимини узлуксизлигини таъминлашга вилоят бошқарма бошлиқларига шахсан масъул эканликлари қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг