Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

21:10 18 Март 2026 Жамият
241 0

Иллюстратив фото

Рамазон ҳайити 20 мартда нишонланиши муносабати билан ўқувчиларнинг баҳорги таътили айни шу кундан бошланиб, 28 мартга қадар давом этади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Ўқув йилининг 4-чораги 30 март (душанба) кунига тўғри келмоқда.

Қайд этилишича, жорий ўқув йилининг 20 март (жума) ва 28 март (шанба) кунларидаги ўқув машғулотлари 4-чоракда ўқув дастурларига тиғизлаштирилган ҳолда ўқитилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?