Мактабда ёпиқ стадион — “Ташаббусли бюджет” туҳфаси
Тўрақўрғон туманининг Бордимкўл маҳалласида жойлашган 25-умумтаълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари узоқ вақтдан буён орзулаб келаётган ёпиқ стадион “Ташаббусли бюджет”нинг биринчи мавсумида ғолиб чиққан лойиҳа ижроси билан қуриб битказилди. Жамоа аҳиллиги натижасида қўлга киритилган 1 миллиард 490 миллион сўм маблағ эвазига барпо этилган сунъий қопламали замонавий иншоотда ёшларнинг жисмоний чиниқиши учун зарур шароитлар яратилган.
“Чортоқ қурилиш” масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари томонидан қисқа муддатда тикланган стадиондан волейбол, баскетбол майдонлари, кийиниш, ювиниш хоналари ўрин олган бўлиб, ўқувчилар бу масканда йилнинг тўрт фаслида жисмоний тарбия машғулотлари билан шуғулланишлари, турли даражадаги мусобақаларни ўтказишлари мумкин.

—Ўқувчиларимиз ўртасида спортда ўзини кўрсатаётган иқтидорлар кўпайиб бормоқда, — дейди мактаб директори Баҳодир Исроилов. — Мана яқинда 9-синфда таҳсил олаётган Диёра Ёқубжонова ёшлар ўртасида таэквондо бўйича ўтказилган халқаро мусобақада ўз вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллади. Яна бир таэквондочимиз Жаҳонгир Паттаев эса Осиё чемпиони бўлган. Ишга туширилган янги стадион бу сингари маҳорат эгалари сафини янада кенгайтиришга хизмат қилади.
Спорт иншоотининг очилиш маросими нафақат таълим даргоҳи жамоаси, балки бутун бордимкўллик ёшлар учун байрамга айланди. Тақдимотдан сўнг ўйингоҳда биринчи мусобақа — маҳалла ва мактаб вакилларидан иборат жамоаларнинг ўртоқлик учрашуви ташкил этилди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг