Мактаб ва ОТМ ҳамкорлиги истиқболга хизмат қилади
Фото: Халқ сўзи
Мамлакатимизда бугунги модернизация жараёнлари, ислоҳот ва ўзгаришлар натижадорлиги мактаб таълимига, янги авлод кадрларини етиштиришга чамбарчас боғлиқ. Шунга кўра мактаблар фаолиятини бугунги кун талаблари асосида ташкил этиш ишларига устувор эътибор қаратилмоқда. Бу жараёнга олий таълим муассасаларининг ҳам жалб этилаётгани бежиз эмас. Чунки узлуксиз таълимнинг бу икки бўғини бир-бирини тўлдиради ва ривожлантиради.
Самарқанд халқаро технология университети жамоаси ҳам вилоятдаги умумтаълим мактабларида таълим-тарбия жараёнини янада такомиллаштириш ва сифатини ошириш мақсадида ўқувчи-ёшларнинг ўз истеъдодини тўлиқ намоён этишларига ҳар томонлама кўмаклашмоқда.
Хусусан, 2015 йили Самарқанд шаҳрида илк бор хусусий мактаб сифатида ташкил этилган «Истиқболли таълим» нодавлат таълим муассасаси билан Самарқанд халқаро технология университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ҳамкорлик доирасида мактаб ўқувчиларига таълим-тарбия бериш ва ўқитувчиларнинг малакавий даражаларини оширишда университет профессор-ўқитувчилари яқиндан ёрдам беради, математика, кимё, физика ва бошқа табиий фанлардан қўшимча машғулотлар ўтказиб борилади.
Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг