Мактаб ўқувчиси BMW'да уриб кетган ЙПХ инспектори вафот этди
Аввалроқ Тошкент шаҳри Миробод туманида мактаб ўқувчиси BMW автомобилини бошқариб, ЙПХ инспекторини уриб юборгани ҳақида хабар берилган эди. Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати ходимга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан у вафот этганини маълум қилди.
Хабар қилинишича, Тошкент шаҳрида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори кичик сержант Хосилбек Эшназаров жорий йилнинг 25 февраль куни соат 21:48 ларда 10 синф ўқувчиси бўлган вояга етмаган ҳайдовчи бошқарувидаги BMW русумли автомашина уриб юбориши оқибатида ҳаёти учун оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган. Бироқ 3 кун давомида шифокорлар назоратида бўлган ички ишлар органлари ходими кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.
«Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ва кўп сонли шахсий таркиби Тошкент шаҳри ИИББ ЖХХ ЙҲХБ Йўл-патруль хизмати бригадаси 2-батальони 4-сафарбар гуруҳи йўл-патруль хизмати инспектори кичик сержант Эшназаров Хосилбек Бекназар ўғлининг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади», дейилади ИИВ хабарида.
Маълум қилинишича, кичик сержант Хосилбек Эшназаров 2022 йилдан ички ишлар органларида фидокорона хизмат қилган. Унинг ортидан қадрли ота-онаси, суюкли аёли, 2 нафар ўғил ва 1 нафар қиз фарзандлари қолди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг