Тошкентда 10-синф ўқувчиси BMW'да ЙПХ инспекторини уриб юборди
Тошкент шаҳри Миробод туманида 10-синф ўқувчиси BMW автомобилини бошқариб, ЙПХ инспекторини уриб юборди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шaмсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, воқеа 25 февраль куни соат 21:46 да Миробод тумани Миробод кўчасида содир бўлган. Пойтахтдаги хусусий мактабнинг 10-синф ўқувчиси «BMW М4» русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб кетаётган вақтида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторини уриб юборган.
ЙПХ инспектори тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Текширув якунларига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», деб ёзади БП матбуот котиби.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг