Мактаб ўқувчиларига қандай қўшимча маҳсулотлар бериш тавсия этилади?
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
Болалар танаввул қиладиган озиқ-овқатлар витаминларга бой, тўйимли ва асосийси, саломатлик учун хавфсиз бўлиши зарур. Бу нафақат таомлар, балки қўшимча овқат сифатида истеъмол қилинадиган маҳсулотларга ҳам тегишли талаб!
Шу боис, «Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари»да ўқувчиларни қўшимча овқатлантиришга доир меъёрлар ҳам белгиланган. Улар қуйидаги маҳсулотларни ўз ичига олади:
— Мевалар (олма, нок, мандарин, апельсин, банан ва бошқалар);
— Идишга солинган, газланмаган ичимлик суви;
— Мева ва сабзавот шарбатлари, ичимликлар, инстант, витаминли ичимликлар;
— Стерилланган сут ва сут маҳсулотлари (ёғлилик даражаси 2,5 ва 3,2 фоиз);
— Ачитилган сутдан тайёрланган маҳсулотлар (ёғлилик даражаси 2,5 ва 3,2 фоиз);
— Творогли маҳсулотлар (ёғлилик даражаси 9 фоиздан ошмаслиги зарур);
— Нон маҳсулотлари;
— Ишлаб чиқарилган ва уйда пиширилган, микронутриентлар билан бойитилган (витаминли) хамирли қандолат маҳсулотлари (пишириқ, вафли, кичик кекслар);
— Қандолат маҳсулотлари (ирис, зефир, батончик, конфетлар) шу жумладан микронутриентлар билан бойитилган (витаминли) шоколад.
Ушбу маҳсулотлар биттадан ассортиментда, ишлаб чиқариш туридаги қадоқда тарқатилиши лозим.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг