Мактаб битирувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномаси берилиши мумкин

Фото: www.google.com
Хабарингиз бор, бугун “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Лойиҳада Йўл ҳаракати барча қатнашчиларининг ҳуқуқий маданияти ва малакасини ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланган.
Лойиҳада:
* умумий ўрта таълим муассасалари ўқув дастурига мажбурий тартибда йўл ҳаракатлари қоидалари бўйича машғулотларни киритиш ва амалий машғулотлар ўтиш (10-11-синфда);
* умумий ўрта таълим муассасаларида йўл ҳаракатлари қоидалари бўйича имтиҳон ўтказиш ва натижалари бўйича сертификат бериш;
* умумий ўрта таълим муассасаларини тугатган ва имтиҳондан ўтган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш тартибини жорий этиш назарда тутилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг