МакГрегорнинг устози шогирди қайтганидан кейин ким билан жанг қилишини истаётганини маълум қилди

23:54 07 Декабрь 2021 Спорт
1212 0

Фото: AP

Ирландиялик аралаш яккакураш устаси Конор МакГрегорнинг мураббийи Жон Кавана спортчи қайтганидан кейин илк жангда унга ким рақиб бўлишини истаётганини маълум қилди. Унга кўра, Конорнинг АҚШлик Нейт Диасга қарши учинчи жанги жозибали бўлади. 

«Бу жанг мени қўрқувга солади. Бу йигит (Нейт Диас) фақат олдинга интилади. У уч ёки беш раунд жанг қилиши мумкин. Шунинг учун бу жуда қизиқ», дейди Кавана. 

Шунингдек, мураббий Конор МакГрегор ва АҚШлик Тони Фергюсон ўртасидаги дуэл ҳам қизиқ бўлишини таъкидлади. МакГрегор UFC доирасидаги Дастин Порьега қарши жангда оёғини синдириб олган эди. Ҳозир ирландиялик спортчи жароҳатини тикланишда давом этмоқда. Унинг 2022 йил баҳорида яна спортга қайтиши кутилмоқда. 

Бунгача МакГрегор билан жанг қилиш истагини Майкл Чандлер, Макс Холлоуэй ва Хамзат Чимаев билдирган эди. МакГрегор Диасга қарши икки марта жанг қилган. Америкалик спортчи UFCда биринчи бўлиб Конорни мағлуб этган жангчи ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер