Конор МакГрегорга "UFC" жангчисидан таклиф тушди ва у рози бўлди

Фото: Reuters
"UFC" жангчиси АҚШлик Майкл Чандлер "UFC" бошқа бир спортчиси, икки вазн тоифасида собиқ чемпиони, ирландиялик Конор МакГрегорни жангга чорлади.
АҚШлик спортчи "Твиттер"даги блогида ўзи ва Макгрегор ўртасидаги жанг акс этган суратни жойлаштирган.
"Мен, албатта, қайсидир босқичда розиман. Ажойиб жанг кечаси, Майкл табриклайман!", дея жавоб берган бунга Конор.
МакГрегор сўнгги жангини "UFC" 264 турнири доирасида АҚШлик Дастин Порьега қарши ўтказган эди. Ирландиялик жиддий жароҳат олгани боис баҳс биринчи раунддаёқ якунига етганди. Ҳозир Конор тикланиш жараёнида. "UFC"да унинг ҳисобида 22 ғалаба ва олти мағлубият бор.
Чандлерда 22 ғалаба ва 7 мағлубият бор.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбек ва беларусь киноижодкорлари томонидан «Осиё арслони» фильмининг суратга олиш ишлари бошланди
- ОТМларга қабул квоталари эълон қилинди
- Германия ташқи ишлар вазири Бербок Россияни озиқ-овқат уруши олиб бораётганликда айблади
- Аҳолининг нақд пулга бўлган талабини тўлиқ қондириш учун барча имконият ва захиралар мавжуд — Марказий банк
- Перуда аёл ўзининг дафн маросимида қайта тирилди
- Озиқ-овқат аллергиясидан кўпроқ болалар азият чекади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг