Маймун чечак Осиёнинг яна бир давлатига кириб келди
Иллюстратив фото
Япония пойтахти Токиода маймун чечак вируси билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда "Reuters" пойтахт губернатори маълумотига таяниб хабар бермоқда.
«Касалликни юқтирган 30 ёшли эркак киши бўлиб, у яқинда Европадан қайтган ва ҳозирда касалхонада», деган Токио губернатори Юрико Коике журналистларга.
23 июль куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймун чечак эпидемиясини глобал соғлиқни сақлаш учун фавқулодда ҳолат деб эълон қилди. Бунга унинг тез юқиши сабаб сифатида кўрсатилган.
25 июль ҳолатига кўра, дунёнинг 75 дан ортиқ мамлакатида 16 000 дан ортиқ маймун чечак билан касалланиш ҳолати тасдиқланган. Африкада ушбу инфекция асоратларидан беш киши ҳаётдан кўз юмган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг