Майк Тайсон Леннокс Льюисдан қасос олмоқчи
АҚШлик машҳур юоксчи Майк Тайсон Леннокс Льюис (Буюк Британия) билан реванш жангини ўтказиш қарор қилган.
Унинг бу истаги ва кўплаб бокс мухлисларининг орзуси шу йилнинг кузида амалга ошиши мумкин.
Эътиборли жиҳати, нафақадаги “Темир Майк” анча фаол. Олдинроқ, унинг Эвандер Холифилд билан афсонавий тўқнашувларини давом эттириши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо бу амалга ошмади.
Энди Тайсон Леннокс Льюис билан жанг қилиш ниятида эканини эълон қилди. Хабарларга кўра, жанг катта эҳтимол билан шу йилнинг сентябр ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Ҳозирча, бу чақирувга Льюис томонидан муносабат билдирилгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, ушбу афсонавий боксчилар ўртасидаги биринчи жангда Льюис ғалаба қозонган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг