“Маҳмудхўжа Беҳбудий. Миллат эҳтиёжига бахшида умр” рисоласи нашр этилди

13:55 13 Март 2025 Жамият
62 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ЎзР ФА Миллий археология маркази бош илмий ходими, тарих фанлари доктори, профессор Дилором Алимова “Маҳмудхўжа Беҳбудий. Миллат эҳтиёжига бахшида умр” (Тошкент, 2025. 104 б.) рисоласи нашр этилди.

Мазкур рисола Туркистондаги жадидчилик ҳаракати йўлбошчиси, маърифатпарвар, адабиётшунос, ношир ва сиёсатчи Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти, ижоди, тарихий ва сиёсий қарашларига бағишланган. Унинг асарлари ва “Ойна” журналининг таҳлили асосида миллат ҳамда Ватан озодлиги ва равнақи йўлидаги фаолияти ёритиб берилган.

Тақдим этилаётган мазкур рисоланинг кенг жамоатчилик, айниқса, ёшлар учун аҳамияти беқиёс. Унда илк маротаба Маҳмудхўжа Беҳбудий асарларида у ёки бу жиҳатдан Ватанимиз тарихига оид билдирган барча фикрлари бир жойга тўпланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?