Маҳкумларни топширишга оид халқаро ҳужжат ратификация қилинмоқда

Фото: Акмал Муҳаммадов, Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Сенатнинг бешинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси билан Қирғиз Республикаси ўртасида озодликдан маҳрум этилган шахсларни жазони ўташни давом эттириш учун топшириш тўғрисидаги Шартномани (Тошкент, 2024 йил 18 июль) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Шартноманинг асосий мақсади маҳкумлар жазони ўз фуқаролиги бўлган давлатда, яъни ўз Ватанида, оиласи яқинида ўташ имкониятини яратишга қаратилган. Шартномада жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни ҳукмни ижро этиш учун ўз давлатига топшириш асослари, шартлари ҳамда тартиблари аниқ кўрсатиб ўтилган.
Шунингдек, мазкур ҳужжатда маҳкумни топшириш билан боғлиқ харажатлар, низоларни ҳал қилиш, икки томонлама алоқа тиллари, Шартномага ўзгартириш киритиш ҳамда унинг кучга кириши каби муҳим масалалар ўрин олган. Шартномада Ўзбекистон ва Қирғизистон бош прокуратуралари томонларнинг марказий органлари этиб белгиланган.
Қайд этилганидек, мазкур Шартноманинг ратификация қилиниши маҳкум ўзига белгиланган жазони ўз давлатида ўташини давом эттиришини таъминлаш орқали уни ижтимоий реабилитация қилишни жадаллаштириш имконини беради.
Шубҳасиз, маҳкумларнинг жазони ўз давлатида ўташи уларга яқин қариндошлари билан мунтазам кўришиб туриш имкониятини бериш билан бирга маҳкумларнинг оилавий муносабатларига ижобий таъсир қилади ҳамда уларнинг ижтимоий ҳаётга мослашувини тезлаштиради.
Муҳокама якунида сенаторлар томонидан Қонун маъқулланди.
Фото: Акмал Муҳаммадов, Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг