Маҳаллада ҳеч ким ёлғизланиб қолмайди

15:19 28 Ноябрь 2022 Жамият
461 0

Фото: Халқ сўзи

Ҳаёт ҳамма вақт ҳам инсоннинг бошини силайвермайди. Ана шундай мушкул паллада хол-аҳвол сўраб, ёрдам қўлини чўзувчи хайрихоҳларнинг бўлгани кишига далда, куч беради. «Маҳалла» хайрия жамоат фонди бу борада минглаб ҳамюртларимиз жонига оро кирмоқда, десак янглишмаймиз.

Хусусан, Андижон вилояти Бўстон туманидаги «Дўстлик» МФЙда истиқомат қилувчи 2-гуруҳ ногирони Ҳабибахон Ҳайдарова турмуш ўртоғининг бетоблиги, қолаверса, ўзининг ҳам кун сайин мадори қолмаётгани боис даволанишга қарор қилдию, бироқ рўзғордан орттириб пул топа олмади. «Маҳалла» фонди томонидан бу оилага зарур маблағнинг ажратилиши туфайли эр-хотин саломатлигини тиклади.

— Туманимизда Ҳабибахон сингари эътибор ва кўмакка муҳтож хотин-қизлар сони етмишдан зиёдни ташкил этмоқда, — дейди «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Бўстон туман бўлинмаси ходими Кумушой Муродова. — Уларнинг ҳолидан ўз вақтида бохабар бўлиб келаётган фонд томонидан жорий йилнинг шу даврига қадар 82 млн. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. 1- ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган 119 нафар ҳамюртимизга эса даволанишлари учун 42 млн. 750 минг сўм маблағ ажратилди. Бундан ташқари «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» таркибига кирувчи, эҳтиёжманд оилаларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатилмоқда. Мақсадимиз эса ягона – маҳалладаги эътиборга молик оилаларни ёлғизлатиб қўймаслик!

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?