Маданий мерос агентлигига шу йилнинг ўтган даврида юздан ортиқ мурожаатлар келиб тушган

00:11 11 Декабрь 2022 Жамият
640 0

Illyustrativ foto

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор ва топшириқлари ва Ҳукуматнинг фармойиш, қарор ва топшириқлари, Давлат раҳбарининг республика ҳудудларига қилган ташрифлари давомида тасдиқланган йиғилиш баёнлари ҳамда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси томонидан Агентликка белгиланган вазифалар асосида ижро назорати доимий мониторинги олиб борилмоқда.

Агентликда «E-ijro» электрон тизимидаги топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан вазирлик ва идоралар билан ҳужжат алмашинишда «E-Hujjat» электрон ҳужжат айланиш дастури асосида «E-XAT» ҳимояланган электрон почта имкониятларидан самарали фойдаланиб келинмоқда.

Агентликда иш юритиш, ҳужжатлар билан ишлаш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва топшириқлар бажарилишида назорат тизими йўлга қўйилган.

Шунга кўра, Агентликка 2022 йил январь-ноябрь ойларида жами 6297 та хат, ҳужжат ва топшириқлар ҳамда 298 та жисмоний ва юридик шахслар мурожатлари келиб тушган.

Ушбу ҳужжатлар:

- Президент Администрациясидан 167 та хат ва топшириқлар;

- Олий Мажлисдан 56 та хат ва топшириқлар;

- Вазирлар Маҳкамасидан 859 та хат-хабар ва топшириқлар;

- Туризм ва маданий мерос вазирлиги 1629 та хат-хабар ва топшириқлар;

- Вазирликлар ва ташкилотлардан 2168 та хат-хабар ва топшириқлар;

- Агентлик тизим ташкилотларидан 1027 та хат ва ҳужжатлар келиб тушган бўлиб, ушбу ҳужжатлардан 6133 тасига белгиланган тартибда жавоб берилган ва ижроси таъминланган бўлиб, қолган 164 та хат ва ҳужжат бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Республика ҳудудларидаги жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожатлар бўйича:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан 181 та мурожаат;

- Агентликка тўғридан-тўғри келиб тушган мурожаатлар 117 тани ташкил этиб, ушбу мурожаатларнинг барчаси белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди ҳамда натижаси бўйича муаллифларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, қаноатлантирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ҳамда 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарори талабларига мувофиқ Агентлик томонидан «Ijro.gov.uz» тизимига киритилган топшириқлар Агентликнинг тегишли бўлими томонидан батафсил мониторинг қилиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер