Люксембург жамоат транспорти бепул илк мамлакат

19:57 01 Март 2020 Дунё
1986 0

Фото: www.google.com

29 февралдан Европа Иттифоқи аъзоси Люксембург давлати жамоат транспорти мутлақо текин бўлган илк мамлакатга айланди.

Люксембург ҳукумати таъкидлаганидек, жамоат транспортининг мамлакат миқёсида текин қилиб қўйилиши жаҳон тарихида илк маротаба содир бўлмоқда.

Йўллардаги автомобиллар сонининг камайиши ва бу орқали йўлга тушаётган юклама ҳажмини пасайтириш учун бу тадбирга қўл урилган.

Жамоат транспорти чипталари сотувидан мамлакат бюджети 41 миллион евро пул топади — бу бюджетнинг 8 фоизини ташкил қилади.

Люксембургда 614 минг киши доимий яшайди. Ушбу давлатга ҳар куни 200 мингга яқин киши қўшни давлатлар — Белгия, Франция ва Германиядан ишлаш учун келади.

Хабарларга кўра, автомобиллар сони бўйича Люксембург Европада биринчи ўринни эгаллайди — ҳар 1000 аҳолига 650 дан ортиқ машина тўғри келади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер