Лувр музейида Марко Полонинг «Дунёнинг ранг-баранглиги» номли китоби илк бора кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилмоқда

22:04 21 Декабрь 2022 Маданият
1187 0

Фото: Халқ сўзи

Лувр музейидаги «Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида» номли кўргазма энг ноёб осори атиқаларни жамлаган бўлиб, улардан айримлари илк бора кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилмоқда.

Ана шундай экспонатлардан бири венециялик савдогар ва саёҳатчи Марко Полонинг XIII аср охирида Осиё бўйлаб кезган жаҳонгашталиги хусусидаги XIV асрда чоп этилган «Дунёнинг ранг-баранглиги» номли китоби нусхасидир. Ҳозирда китоб Франция Миллий кутубхонасида сақланмоқда ва кўргазма учун махсус тақдим этилган.

Китобда тасвирланган Марко Полонинг машҳур сафари роппа-роса 24 йил давом этган бўлиб, бизгача етиб келган тафсилотлар европалик китобхонга илгари номаълум бўлган кўплаб мамлакат ва ҳудудларнинг маданияти ва ҳаёти тўғрисидаги энг аҳамиятга молик билим манбаига айланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер