«Ливерпуль» Англия кубогининг 4-босқичига йўл олди
Кеча, 12 январь куни Англия Футбол Ассоциацияси томонидан ўтказилаётган Англия кубоги мусобақасининг 3-босқич ўйинлари давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Ливерпуль» клуби ўз майдонида учинчи дивизион вакили «Барнсли» жамоасини қабул қилди.
Учрашув 4:1 ҳисобида Арне Слот бошчилигидаги жамоанинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда ҳисоб 9-дақиқада Доминик Собослаи томонидан очилди. 36-дақиқада Жереми Фримпонг ҳисобни 2:0 кўринишига келтирган бўлса, орадан 4 дақиқа ўтиб, Адам Филипс ҳисобни қисқартирди. Биринчи бўлим 2:1 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 84-дақиқасида Флориан Виртц «мерсасайдликлар»нинг учинчи голини киритди. Ҳакам томонидан иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Юго Экитике ўйиндаги сўнгги голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Якуний ҳисоб 4:1, «Ливерпуль» мусобақанинг 4-босқичига йўл олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг