Литвада ҳам қоракўзанларда “Cоvid-19” аниқланди
Литвадаги чорвачилик фермасидаги қоракўзанлар орасида “Cоvid-19”ни юқтириш билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилди.
Бу ҳақда Литва ветеринария ва озиқ-овқат хизмати веб-сайтида хабар берилди.
Вазирлик маълумотларига кўра, ветеринария шифокорлари Йонава минтақасидаги фермер хўжаликларидан бирида ноодатий равишда 169 жонивор ўлганлигини қайд этишган. Лаборатория текширувлари эса баъзи ҳайвонларнинг коронавирусга чалинганлигини кўрсатган. Ходимлардан бири ҳам қоракўзанлардан хасталикни юқтириб олган.
Кейинчалик ферма раҳбарияти касаллик хавфи туфайли ўзаро алоқада бўлган яна 40 га яқин ҳайвонни йўқ қилган. Ҳудудда эса санитария назорати ўрнатилган.
Ҳозиргача 2019-nCоVнинг мутацияланган шаклини юқтириш ҳолатлари Нидерландия, Испания, Италия, Дания, АҚШ, Швеция ва Белоруссия фермер хўжаликларида қайд этилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг