Левандовскининг агенти ҳужумчининг «Барселона»га ўтиш ниятини маълум қилди

23:15 29 Апрель 2022 Спорт
1057 0

Фото: AP

Германиянинг «Бавария» клубини польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски манфаатларини ҳимоя қилаётган Пини Захави Мюнхен клуби вакиллари билан учрашган. Бу ҳақда «Mundo Deportivo» нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, агент «Бавария» раҳбариятига мижози Испаниянинг «Барселона» жамоасига ўтишни режалаштираётганини билдирган. Мюнхен клуби раҳбарлари эса Левандовскига 2023 йилда тугайдиган шартномасини узайтиришни таклиф қилган.

Роберт Левандовски 2014 йилда «Бавария»га ўтган эди. Ўтган йилларда давомида у мазкур клуби сафида жами 372 та ўйинда қатнашиб, рақиблар дарвозасига 342 та гол киритган ва 71 та голли узатмани амалга оширган.

"Transfermarkt" польшалик ҳужумчининг трансфер қийматини 50 млн еврога баҳолаган.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер