Лавандазордаги унутилмас гўзаллик

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Қўқон шаҳрининг «Тошкентлигузар» МФЙда жойлашган Лаванда боғида ташкил этилган фестиваль вилоят бўйлаб кенг қулоч ёзмоқда. Фарғона шаҳридаги Экошаҳар, Қўқон шаҳрида жойлашган тарихий Ўрда майдонида ҳам иштирокчилар лаванда боғларининг бетакрор гўзаллигидан баҳраманд бўлиш, махсус рецепт асосида тайёрланган лавандали таомлар, музқаймоқ ва салқин ичимликлардан татиб кўриш, лавандазордаги унутилмас фотосессияларда иштирок этиш имкониятига эга бўлмоқда.
«Тошкентлигузар» МФЙда жойлашган «Меҳригиё» МЧЖда доривор ўсимликлар етиштирилиб, қайта ишланади ҳамда инсон саломатлиги, гўзаллиги учун юқори сифатли органик маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Ҳозирда 300 та иш ўрни яратилган корхонада 50 турдан ортиқ табиий ва экологик тоза маҳсулотлар тайёрланади.
— Маҳсулотларимизга ўзимизнинг боғда етиштириладиган ва лабораторияларимизда синовдан ўтказиладиган 100 дан зиёд хом ашё қўшилади, — дейди корхона раҳбари Хондамир Нуриддинов. — Бугунги кунда корхона маҳсулотлари АҚШ, Жанубий Корея, БАА, Россия, Марказий Осиё мамлакатларига экспорт қилинмоқда. Яқинда Германия, Япония, Саудия Арабистони билан савдо алоқаларини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.
Корхонанинг илмий–тажриба майдонларида папая, гуава, гожи, лаванда, розмарин, зайтун, Дамашқ атиргули сингари юзлаб турдаги ноёб доривор ўсимликлар парваришланмоқда. Ўз навбатида банан, апельсин, киви, мандарин каби цитрус мевалар, хандон писта, оқ қайин маҳаллий иқлим шароитида муваффақиятли ўстирилиб, ҳосил олинаётгани ҳайратга солади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг