Курашни Олимпиада ўйинларига киритиш — энг олий мақсад

Архив сурат
Кураш спортининг бой анъаналари ва қадриятларини келажак авлодларга етказиш, ўзбек спорти бренди номи билан курашнинг жаҳон аренасидаги ролини ошириш, жаҳон халқларининг мазкур спорт тури билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ва шу билан бирга курашни Олимпиада ўйинларига киритиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Бунда Президентимизнинг 2020 йил 4 ноябрдаги «Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шу мақсадда курашнинг жаҳон аренасидаги ролини ошириш мақсадида кураш мусобақаларини унинг ўз ватанидан ташқарида ўтказиш борасида тизим ишлаб чиқилди ва у изчил амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 7-9 май кунлари Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳри мезбонлик қилган Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилган халқаро турнир эркаклар ва аёллар ўртасида мутлақ вазн тоифасида ўтказилди.Турнирда Европа қитъасининг 24 давлатидан кучли полвонлар иштирок этиши ҳамда 30 яқин давлатдан келган спорт мутасаддиларини бевосита кураш мусобақаларини кузатиб бориши ҳақиқатан ҳам Европа қитъасида ўзбек спорти кураш яна ўз қаддини баланд кўтара бошлаганидан далолат берди. Европаликлар томонидан «Кураш – олижаноб спорт» деган эътирофга сазовор бўлди.
Ушбу нуфузи мусобақани Германиянинг “Berliner Telegraph” газетаси ҳам ўзининг веб-сайтида ёритиб борди. Шу билан бирга, бу борадаги материаллар Германиянинг rusverlag.de каби веб-сайтлари ва уларнинг ижтимоий тармоқларида «Франкфуртдаги Халқаро спорт мусобақаси – Кураш» (Internationals Sportereignis in Frankfurt – Kurash) рукни остида Ўзбек миллий кураш спортига бағишланган мақолалар эълон қилинди.
Жорий йилнинг 28-29 май кунлари эса кураш мусобақасининг навбатдаги нуқтаси Болгария давлати бўлди. Европанинг жанубида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтган кураш бўйича халқаро турнирда 20 га яқин давлатлардан сараланган спортчилар иштирок этиб, эркаклар 73, 90, +90 кг вазн тоифасида, қизлар эса 63, +63 вазнда ўзаро беллашдилар.
Шу йилнинг 26 июнь куни Туркия давлатининг Истамбул шаҳридаги “Turkish Word Cultural Quarter” маданият маркази ҳақиқий маънода катта кураш байрамига мезбонлик қилди. 16 давлатдан ташриф буюрган алп полвонлар курашини 10 мингга яқин томошабин олқишлаб турди.
«Ўзбек кураши – курашларнинг отасидир» дея таърифлаган юрт вакиллари бундай нуфузли мусобақани ўтказиш ташаббускорлари бўлдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Европанинг турли давлатларида ўтаётган халқаро турнирлар кундан-кунга ўз нуфузини ошириб борди. Кейинги марра Франция бўлди.
Орзулар шаҳри саналмиш Париждаги Эйфел минораси пойида жойлашган «Емил Ентоине» спорт маркази 24 июль куни дунёнинг 30 яқин давлатидан ташриф буюрадиган кураш полвонларини ўзида жамлади.
Франция, Германия, Италия, Греция, Руминия, Болгария, Кипр, Литва, Мавритания, Конго, Молдова, Туркия, Македония, Черногория, Украина, Бельгия, Сербия, Полша, Латвия, Швейцария, Қозоғистон, Ўзбекистон, Венгрия, Испания, Словакия, Эстония каби давлатлардан ташриф буюрган полвонлар мутлақ вазн тоифасида гиламга чиқдилар.
30 га яқин давлат полвонлари иштирок этган турнирда Европанинг кўзга кўринган полвонлари жам бўлишди. Ўз навбатида ўзбек полвонлари ҳам ҳеч кимдан кам эмасликларини намойиш этдилар. Мутлақ вазн тоифасида гиламга чиққан ҳар бир полвон миллати, эрки, дини ва қарашидан қатъий назар ўзбекона сўзлади. Чунончи кураш гиламига чиққан ҳар бир курашчи кураш қоидаларидаги ўзбекча сўзлар билан бошқариб борилади.
Турнир нафақат миллий спортимиз тарғиботи балким юртимиз туризмини ва маданиятини тарғиб қилишга имкон яратди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, тадбир Франциянинг бир қатор ОАВ жумладан «La Gazette» ва «Smartrezo»ларида, дунёнинг етакчи телеканали «Euronews»да (10 та тильда) 160 та давлатга узатилди ҳамда «Euronews» сайтида курашга бағишланган мақола берилди.
Шу маънода ташкил этилган турнир ҳам курашимизнинг халқаро майдондаги юришида яна бир муҳим сана бўлиб тарихга муҳрланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг