Кураш бўйича мусобақанинг 15 нафар ғолиби давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинадиган бўлди

00:47 05 Май 2021 Спорт
1308 0

Жорий йилнинг 29 апрель – 2 май кунлари Навоий шаҳрида кураш бўйича 2001-2003 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Республика кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги мазкур мамлакат чемпионатининг бошқа чемпионатлардан фарқи ва аҳамиятли жиҳатли, мазкур чемпионатнинг ҳар бир вазн тоифасидаги  ғолиблари белгиланган меъёрларга мувофиқ, олий ўқув юртларига имтиҳонсиз, имтиёз асосида талабаликка қабул қилинади.

Ҳам чемпионлик, ҳам талабалик бахтига муяссар бўлишни мақсад қилган полвонлар ушбу чемпионатда бор маҳоратларини ишга солишди. Шиддатли ва муросасиз тарзда ўтган беллашувларда қуйидаги спортчилар ўз вазн тоифаларига кўра барча рақибларини енгиб, фахрли биринчи ўринларни эгаллашди.

Ўсмирлар

50 кг. – Жавоҳир Зокиров (Жиззах)

55 кг. – Шерзод Нормуродов (Навоий)

60 кг. – Бобомурод Мухторов (Андижон)

66 кг. – Алпомиш Шодиев (Сурхондарё)

73 кг. -  Ахрор Зиёдуллаев (Тошкент ш.)

81 кг. – Муҳаммадқодир Аманов (Бухоро)

90 кг. – Тўлқин Турдиев (Бухоро)

+90 кг. – Қурбонбой Ражабов (Навоий)

Қизлар

44 кг. – Муниса Эшқулова (Қашқадарё)

48 кг. – Гулҳаё Жўраева (Қашқадарё)

52 кг. -  Жумагул Отажонова (Хоразм)

57 кг. – Комила Қаҳҳорова (Сурхондарё)

63 кг. – Олия Ҳамидова (Қашқадарё)

70 кг. – Равзахон Адашева (Наманган)

+70 кг. – Покизахон Камолиддинова (Фарғона)

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлари диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер