“Кулолчи” маҳалласидагилар нимадан хурсанд?
Баъзан кичик бир хушхабар ҳам кўнгилни тоғдек қилади. Вобкент тумани “Кулолчи” маҳалласида яшовчи Олия Шарипова ҳудуддаги 5 – мактабгача таълим ташкилоти биносининг мукаммал таъмирланиб фойдаланишга топширилишини эшитиб, боғча томон ошиқди.
-Бу ерда неварам Шаҳрамжон таълим – тарбия олмоқда,- дейди у.- Барча ота – оналар қатори биз ҳам фарзандларимизнинг замонавий шарт – шароитларда тарбия топиб, ўсиб – улғайишини истаймиз, албатта. Неварам она тилидан ташқари хорижий тилда ҳам бинойидай гапира бошлади. Бугун эса мукаммал таъмирдан чиқарилган бинодаги қулайликларни кўриб қувончимга қувонч қўшилди.

Дарҳақиқат, “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида 1,2 миллиард сўм миқдоридаги маблағ эвазига таъмирланган бинода энди жажжи ўғил – қизлар учун машғулотларни рисоладагидек ўтказиш, болаликнинг завқли дамларини мазмунли ташкил этиш борасидаги имкониятлар янада кенгайди.
Айтиш керакки, 2025 йилда тумандаги 6 та давлат мактабгача таълим ташкилоти мукаммал таъмирдан чиқарилди, 4 таси янгитдан қурилди. Жорий йилда эса 7 та ДМТТни мукаммал таъмирлаб, 3 та янги мактабгача таълим ташкилоти барпо этиш режалаштирилган.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг