Куала-Лумпур – Тошкент йўналишида мунтазам рейслар йўлга қўйилади
Туризм қўмитасида «AirAsia X» авиакомпанияси раиси Датук Камаруддин Меранун ва компания директори Бенямин Исмоил бошчилигидаги Малайзия делегацияси билан авиарейсларни йўлга қўйиш борасида музокаралар ўтказилди.
Музокараларда жорий йил октабр ойидан бошлаб Куала-Лумпур – Тошкент – Куала-Лумпур йўналишида мунтазам рейсларни ҳафтасига уч маротабадан амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, учинчи мамлакатларга боғловчи рейслар, жумладан, «Умра+» дастури доирасида зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди ҳамда Малайзия томони Ўзбекистонни маданий ва диний туризм йўналишида истиқболли мамлакат сифатида кўраётганини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг