Кредитини вақтида қайтармаган фуқаро машинасини бегонанинг уйига яширди
Фото: Мажбурий ижро бюроси
Кредитини вақтида қайтармаган фуқаро хатловдаги машинасини бегонанинг уйига яширганлиги аниқланди. Мажбурий ижро бюроси бу ҳақда «Халқ сўзи»га маълум қилди.
Қайд этилишича, «МАЗДА 5 АТ» русумли автомашина бегонанинг уйига яшириб қўйилган. Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг ажримига асосан қарздор «Г.Ф» МЧЖга тегишли бўлган «МАЗДА 5 АТ» русумли автомашинасини хатловда бўлган.
Маълум қилинишича, фуқаро «Мадад Инвест Банк» АТБдан кредит олган ва уни ўз муддатида қайтармаган. Шу сабабли, кредит қарздорлигини гаров мулкига қаратиш керак эди. Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Фарғона вилояти бошқармаси АМИБ бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.
Ижро ҳаракатлари давомида кўрсатилган манзилга бир неча маротаба бориб кўздан кечирилганда, автомашина йўқлиги аниқланган. Кейинчалик ушбу машина Марғилон шаҳрида бегона фуқаронинг яшаш хонадонига яширилгани аниқланиб, қидирув шўъбаси инспектори томонидан хатланган ва сақлаш учун жарима майдончасига олиб борилган.
Аввалроқ фуқаро алиментдан 8 йиллик қарзи учун 10 минг доллар тўлганлиги ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг