Ўзбекистон ва Сербия Президентлари Қўшма декларацияни имзолади
Фото: Президент матбуот хизмати
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич Қўшма декларацияни имзоладилар.
Етакчилар ҳузурида ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Жумладан:
– Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида битим;
– Иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Тиббий хизматлар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Муҳандислик, илғор технологиялар, сунъий интеллект ва турдош соҳалардаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Дипломатик кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
– Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича 2026-2027 йилларга мўлжалланган дастур;
– Меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
– Спорт ва жисмоний тарбия соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
– Тошкент ва Белград шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг