Фуқаро алиментдан 8 йиллик қарзи учун 10 минг доллар тўлади
Фото: МИБ / Андижон
Андижонда фуқаро алиментдан 8 йиллик қарзи учун 10 минг доллар тўлаб берди. Бу ҳақда МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2016 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор И.М.дан ундирувчи Д.М. фойдасига қарамоғидаги вояга етмаган уч нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ой топган даромадининг 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш кўрсатилган.
Бироқ, қарздор фарзандлари таъминотига бефарқлик билан алимент пулларини тўламай келган. Шу сабабли, жорий йилнинг январь ойида жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан қарздор И.М. маъмурий жавобгарликка тортилган.
Шунингдек, ижро ҳаракатлари давомида қарздор алимент тўловларидан бўйин товлаш келгусида жиноий жавобгарликни келтириб чиқариши юзасидан огоҳлантирилган.
Шундан сўнг, қарздор И.М. фарзандлари таъминоти учун 10 минг АҚШ доллари кўринишида алимент пулларини олдиндан тўлаб беришини билдирган.
«Тарафлар келишувига биноан қарздор И.М. 10 минг доллар миқдоридаги алимент пулларини ундирувчи Д.М.га топширди ва шу билан ижро иши тамомланди», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг