Кредит маблағларни ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтинкўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Q.a.» МЧЖ раҳбари Д.А. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан “Х.» МФЙда яшовчи 60 нафар аҳоли хонадонига иссиқхона қуриш учун ажратилган 2 млрд сўм имтиёзли кредит маблағларини сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали бошқа мақсадлар учун сарфлаб, талон-тарож қилганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “K.G.» ва “S.Y.» МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан АИТБ “Ипак йўли” Миробод филиали ҳамда АТБ “InfinBANK” Учтепа филиалидан айланма маблағларини тўлдириш учун жами 900 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишиб, банк манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг