Кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

11:20 05 Январь 2024 Жамият
238 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “H.G.», “A.H.» ва “Ch.z.» МЧЖ  раҳбарлари ҳудудий тижорат банки филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, “Автобетононасос” транспорт воситасини сотиб олиш учун ажратилган 3,2 млрд сўм кредит эвазига ушбу транспорт воситасини сотиб олмасдан расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали ушбу маблағларни нақдлаштириб олиб талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Б.Б.» МЧЖ раҳбари Ў.М. ҳудудий тижорат банки филиалидан чорвачиликни ривожлантириш учун ажратилган 1,1 млрд сўм имтиёзли кредит эвазига хориждан олиб келинган 528 та наслдор чорва молларини бошқа шахсларга нақд пулга сотиб юбориб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер