Кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

12:15 21 Июнь 2023 Жамият
312 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси ва Янгиқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Z.M.» МЧЖ раҳбари Қ.К. ҳудудий тижорат банки филиалларидан ажратилган 2,9 млрд сўм ва «М.М.» оилавий корхонаси раҳбари А.И. 480 млн сўм кредит маблағлари эвазига шартномада белгиланган қурилиш материалларини харид қилмасдан ҳамда маиший хизмат кўрсатиш биносини қурмасдан, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Шовот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “А.N.» фермер хўжалигини норасмий бошқариб келган О.Н. ва бошқалар 5 нафар фуқарога оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилган 156,1 млн сўм имтиёзли кредит эвазига таъминотчи корхона сифатида маҳсулотларни етказиб бермасдан ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан ушбу маблағларни талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер