Кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «T.F.» МЧЖ раҳбари А.С. тикув дастгоҳлари ва хомашёлар сотиб олиш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1,5 млрд сўм имтиёзли кредитни ўзининг норасмий бошқарувидаги бошқа МЧЖга ўтказишга эришиб, ушбу маблағларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.
Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Г.П.» МЧЖ раҳбари Г.Т. пластик қувурлар ишлаб чиқариш учун ускуналар харид қилиш мақсадида ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 74 500 АҚШ доллари, 750 млн сўм имтиёзли кредит маблағини бошқа мақсадларда сарфлаб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Хатирчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, «Й.С.», «А.Б.» МЧЖ раҳбарлари ва бошқалар 15 нафар фуқарога ажратилган жами 442,8 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини банк муассасасига сохта ҳужжатларни топшириш орқали ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг