Красноярск шаҳрида «Ўзбек маданияти куни» бўлиб ўтди

20:00 03 Октябр 2022 Дунё
1204 0

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Красноярск халқлари дўстлиги уйида ўтказилган «Ўзбек маданияти куни» тадбирида мазкур ҳудудда яшаётган ўзбек диаспораси вакиллари, санъат намоёндалари, маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари, фаол ватандошлар, талабалар ва меҳнат мигрантлари иштирок этди.

Тадбир аввалида ўзбек маданиятини акс эттирувчи миллий чолғу асбоблар, мусиқа ва рақс, миллий либослар, тасвирий санъат асарлари кўргазмаси ташкил этилди.

Шундан сўнг, Дўстлик уйининг томошабинлар залида ўзбек куй ва қўшиқларидан тузилган концерт дастури намойиш этилди. Тадбир сўнггида йиғилганларга ўзбек халқининг миллий таоми – палов тарқатилди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер