Кот-дʼИвуар, Буркина-Фасо ва Венесуэла
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси октябрь ойида яна 3 та ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг расмий саҳифасида маълумот берилди.
«Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 18–31 октябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади. Исломбек Исмоилов бошқараётган жамоамиз йиғин доирасида U-17 жаҳон чемпионати иштирокчилари — Венесуэла, Кот-дʼИвуар ва Буркина-Фасога қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Баҳслар “Ал-Ҳамрия” стадионида бўлиб ўтади», — дейилади федерация хабарда.
Ушбу жамоаларга қарши баҳслар қайси санада ўтиши билан қуйидаги расм орқали танишишингиз мумкин:

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги иштирокини 5 ноябрь куни Парагвайга қарши ўйин билан бошлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг