Коронавирусга қарши вакцина ҳайвонларда синовдан ўтказилмоқда
Фото: Felix Kästle / Global Look Press
Хитойда коронавирус 2019-nCoV вакцинаси ҳайвонларда синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда Хитой соғлиқни сақлаш миллий қўмитасининг биология маркази директори Чжан Синмин маълум қилди.
Директорнинг сўзларига кўра, хитойлик олимлар бир қатор вакциналар устида изланишлар олиб бормоқда. Улардан айримлари ҳайвонларда синаб кўрилмоқда.
Шунингдек, у препаратларнинг бошқа ножўя таъсирлари ҳам ўрганилаётганини таъкидлади.
Чжаннинг айтишича, Хитойда яратилган компьютер модели ёрдамида 100 мингдан ортиқ дори препаратларидан юзга яқини танлаб олинган ва улар ҳозирда синовдан ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг