Конимехда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди
Фото: "Халқ сўзи"
Темур ЭШБОЕВ/ «Халқ сўзи». Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда таъкидландики, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жойларда ташкил этилган «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари илгари имконияти чекланган шахсларга тарқоқ ҳолда хизмат кўрсатган турли идораларни бирлаштириб, бугунги кунда инсон манфаатларини ҳимоя қилишда якдил кучга айланди. Маҳаллалар даражасида аҳолига индивидуал ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш орқали кўплаб оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган фуқароларимизнинг ижтимоийлашувига эришилмоқда.
Хусусан, Конимех туманидаги маҳаллаларда комплекс хизмат кўрсатувчи 6 нафар ижтимоий ходимлар томонидан жами 112 та кейс очилган бўлиб, уларнинг 61тасига шу кунга қадар ижтимоий хизматлар кўрсатилди.
— Ўзим II гуруҳ ногирониман, — дейди Ёқутхон Холиқулова. — Мана шу марказга оператор сифатида ишга қабул қилинганман. Вазифам ўзимга ўхшаган ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларининг аризаларини 9 та йўналиш бўйича қабул қилиб, шуъбаларга йўналтиришдан иборат. Янги бинода табиийки, хизмат сифати янада яхшиланди.
Фойдаланишга топширилган янги бинода ногиронлиги бўлган шахслар учун барча шароитлар яратилган. Шунингдек, марказда психолог хизмати, тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси фаолияти ҳам йўлга қўйилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг