Конгрессменлар Трампдан Илон Маскни давлат ишидан четлаштиришни талаб қилди

17:41 10 Апрель 2025 Дунё
359 0

Фото: Reuters

АҚШ Демократик партияси конгрессменлари мамлакат президенти Дональд Трампга 30 майгача миллиардер ва тадбиркор Илон Маскни давлат ишидан четлатиш талаби билан мурожаат қилди. Бу ҳақда демократларнинг тегишли мактубида айтиб ўтилди.

«Сиз 30 майгача Илон Маскни ҳукумат лавозимидан четлаштиришингиз керак», — дейилади мактубда.

Демократ Грег Касарнинг айтишича, демократлар миллиардерни истеъфога чиқаришга мажбур қилиш учун «барча ҳуқуқий ва сиёсий воситалар», шунингдек, жамоатчилик босими кучига эга.

Аввалроқ, «Politico» нашри Дональд Трамп ўзининг яқин доираларини Илон Маскнинг давлат хизматидан кетиши ҳақида яқин ҳафталарда хабардор қилгани ҳақида хабар берган эди. Бу маъмуриятнинг баъзи амалдорлари ва иттифоқчилари «унинг олдиндан айтиб бўлмайдиганлигидан ҳафсаласи пир бўлганлиги ва миллиардерни сиёсий жавобгарлик сифатида кўриши» билан изоҳланган.

Шу йилнинг 1 апрель куни Оқ уй раҳбари Илон Маск бошчилигидаги Ҳукумат самарадорлиги идораси «қайсидир нуқтада» ўз фаолиятини тўхтатиши кераклигини айтди. У тадбиркорни «иқтидорли йигит» деб атади ва ўз лавозимида яна 130 кун қолишини таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер