Кўмир кукунидан маъданли ўғит ўрнида фойдаланиш мумкин
Фото: Халқ сўзи
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талабалари Абдулазиз Анваров ва Мухторжон Акрамов суғориладиган ўтлоқли тупроқлар шароитида маъданли ўғитлар ўрнига кўмир кукуни юқори ҳосилдорлик гарови эканини илмий татқиқ этиб, амалда исботладилар. Бунинг учун улар Ангрен конларидан қазиб олинаётган қўнғир кўмир кукунини тажрибада қўллашди.
— Кукун тупроқдаги гумус миқдорига ижобий таъсир кўрсатиб, ўсимликлар учун зарур озуқа миқдорини кўпайтиради, — дейди ёш тадқиқотчи Мухторжон Акрамов. — У қишлоқ хўжалиги экинлари учун арзон ўғит вазифасини ўтайди.
Мутахассисларнинг таъкидлашларича, маҳаллий кўмир таркибида экинлар учун зарурий бўлган озуқа элементлари мавжуд. Айни пайтда маъданли ўғитлар нархи тобора қимматлашиб бораётганлигини инобатга олсак, кўмир кукуни ўзининг ҳам фойдалилиги, ҳам арзонлиги билан мақбулдир.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг