Комил Алламжонов лавозимидан озод этилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Президентининг тегишли фармони билан, Комил Исмоилович Алламжонов Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати раҳбари Шерзод Асадов хабар берди.
«Комил Алламжонов юртимизда сўз эркинлигини ривожлантириш, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш ва халқ таълими тизимини такомиллаштириш бўйича Президентимиз Ш.М. Мирзиёев белгилаб берган устувор вазифаларни амалга оширишда катта натижаларга эришди.
Комил Исмоилович билан яқиндан ишлаган кўп сонли ҳамкасбларимиз қаторида унинг касбий маҳоратини юксак баҳолаб, келгусидаги фаолиятида улкан зафар ва муваффақиятлар тилаб қоламан», дейилган хабарда.
Комил Алламжонов 1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2006 йили Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини, 2010 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
У 2023 йил августидан буён Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг