КХДР Хитой билан чегарада назоратни кучайтирмоқда. Ҳарбийларга чегарага яқинлашган одамга ўқ узишга рухсат берилди — ОАВ

Архив сурат
КХДР расмийлари Хитой билан чегарада назоратни кучайтирди, деб хабар бермоқда "RFA" радиоси ўз манбасига таяниб. Аниқлик киритилишича, ҳарбийларга бир километр масофада чегарага яқинлашадиган одамга ўқ узишга рухсат берилган.
Изоҳланишича, расмийлар коронавирусни мамлакатга кириб келишининг олдини олиш учун шундай чорани қўлламоқда ва у Хитой билан бутун чегарага амал қилади.
Пандемия бошланганидан кейин КХДР ўз чегараларини ёпди. Расмий маълумотларга кўра, ҳозирча мамлакатда коронавирус билан касалланганлар аниқланмаган.
Июль ойи охирида Шимолий Корея Жанубий Корея билан чегарадаги Каэсон шаҳрида мамлакатда коронавирус инфекциясининг биринчи гумон қилинган ҳолатини эълон қилди. Шу муносабат билан КХДР етакчиси Ким Чен Ин шаҳарни ёпиш, унинг ҳудудларини изоляция қилиш ва у ерда фавқулодда режимни жорий этишга қарор қилди. 14 август куни Шимолий Корея ҳукумати Кэсондаги карантин режимини бекор қилишга қарор қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг