“Китобсевар миллат” шиори остида китобхонлик ҳафталиги ўтказилмоқда

17:11 10 Апрель 2023 Жамият
937 0

Фото: Халқ сўзи

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги тегишли қарори билан тасдиқланган 2020 - 2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурига мувофиқ, 10-14 апрель кунлари мамлакатимиз бўйлаб  “Китобсевар миллат” шиори остида III Республика китобхонлик ҳафталиги ўтказилмоқда.

Шунга кўра, Сайидо Насафий номидаги Қашқадарё вилоят ахборот-кутубхона марказида ҳам китобхонлик ҳафталигининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

- Ҳафталик доирасида масъул ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда китоб савдо ярмаркалари, интеллектуал беллашувлар, янги китобларининг тақдимотлари, ўнлаб таниқли ва ёш ва истеъдодли адиб ва шоирлар билан учрашувлар ташкил этилиши назарда тутилган, - дейди Қашқадарё вилоят ахборот-кутубхона маркази директори гулнора Турсунова. – Шунингдек, “Ёш китобхон”, “Ҳуқуқ билимдонлари” ва “Энг фаол китобхон ўқувчи” каби қатор танловлар ўтказилиши режалаштирилган.

Айни вақтда вилоятдаги барча ахборот-кутубхона марказлари, таълим муассасалари ҳамда корхона ва ташкилотларда китобхонлик ҳафталиги муносабати билан турли тадбирлар ўтказилмоқда.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ,
“Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?