Китоб ва Кўкдалада янги мактаб бинолари фойдаланишга топширилди
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Китоб туманида жойлашган 5-умумий ўрта таълим мактабида бугунги кунда қарийб 2 минг нафар ўқувчи таълим олмоқда. Мактабнинг 1971 йилда қурилган эски биноси минг ўринга мўлжалланган бўлиб, қамров даражаси икки маротаба ошиб кетган, боз устига ниҳоятда таъмирталаб аҳволга келиб қолган эди.
— 2024 йилда тегишли инвестиция дастури асосида эски мактаб ўрнида 5 қаватли, 1830 ўринга мўлжалланган замонавий мактаб биноси қуриб битказилди, — дейди мактаб директори Манзура Қурбонова. 14,5 миллиард сўмлик маблағ эвазига барпо этилган ушбу замонавий бинода дарсларни сифатли ташкил этиш учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Янги мактаб биносининг фойдаланишга топширилиши нафақат мактаб жамоаси, балки маҳалла аҳли учун ҳақиқий байрамга айланиб кетди.
Тантанали тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов сўзга чиқиб, чиққанлар томонидан бугун мамлакатимизда ёшларнинг таълим ва тарбиясига қаратилаётган эътибор, яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, Кўкдала туманининг олис ҳудудларидан бири ҳисобланган Талоқтепа қишлоғида ҳам яна бир мактаб биноси қуриб битказилди. 330 ўринга мўлжалланган ушбу замонавий мактабнинг фойдаланишга топширилиши кўп йиллар мактаб муаммосидан қийналиб келаётган олис қишлоқ аҳолиси учун чинакам байрамга айланиб кетди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг